Error message

Warning: file_get_contents(http://cbu.uz/section/rates/widget/xml): failed to open stream: HTTP request failed! HTTP/1.1 404 Not Found in currency() (line 70 of /var/www/sites/web178/web/sites/all/themes/imir/template.php).

Улгуржи харидорга

Ҳамкорларимиз учун
 

«IMIR Classic» классик услубдаги эркаклар кийимлари улгуржи харидорларини ҳамкорликка чорламоқда. Биз Сизларга юксак даражада хизмат кўрсатишни кафолатлаймиз! Биз таклиф этаётган эркаклар учун «бизнес» класс тўплами ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, биздан харид қилинган энг сара матолардан тикилган ишбилармон кишилар учун юқори сифатли кийимлар атрофдагиларга Сизнинг нозик дидга эга эканлигингизни муносиб баҳолашларига хизмат қилади. Харид қилинаётган маҳсулот ҳажми ва тўлов шартларидан келиб чиққан ҳолда эгилувчан чегирмалар тизими қўлланилади.

Компаниямизда биз тарқатаётган матолар намуналари асосида улгуржи буюртмаларни телефон, факс, электрон почта орқали қабул қилиш ва бажариш бўйича масофавий тизим жорий этилган. Буюртмада Сизнинг реквизитларингиз албатта кўрсатилиши лозим. Ҳисоб рақамимизга тўловлар тушиши билан биз зудлик билан буюртмангизни бажарамиз ва Сиз танлаган товарни транспорт компанияси орқали юборамиз.

Компаниямиз, шунингдек, эркаклар кийимлари сотуви билан шуғулланувчи савдо корхоналари (чакана тармоқлар, хусусий тадбиркорлар, универмаг ва магазинлар)ни ҳамкорликка таклиф этади. Наманган шаҳрида жойлашган омборхонадан «IMIR Classic» савдо белгиси билан эркакларнинг классик услубдаги костюмлари, пиджаклари, шимлари, устки кийимларини таклиф этамиз. Сизни нафақат маҳсулотларимизнинг юқори сифати ва кенг турлари, балки мақбул нархлари ҳам ҳайрон қолдиради, бу эса, шубҳасиз, Сизга ўз ҳудудингизда янада рақобатбардош бўлишингизга кўмаклашади.

«IMIR Classic» ҳар доим мижозларни ўзининг реклама маҳсулотлари – пакетлар, каталоглар билан таъминлайди.

Сизлар билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишдан хурсандмиз!

Ҳурмат билан
«IMIR Classic» компанияси

Kurs valyuta
1 = UZS 1 = UZS 1 = UZS

ЯНГИ КОЛЛЕКЦИЯ