Error message

Warning: file_get_contents(http://cbu.uz/section/rates/widget/xml): failed to open stream: HTTP request failed! HTTP/1.1 404 Not Found in currency() (line 70 of /var/www/sites/web178/web/sites/all/themes/imir/template.php).

«IMIR Classic» №648

Тошкент, Бек Барака бозори, дўкон: «IMIR Classic» №648
Тел: (99898) 2101010, (99890) 3311010

«IMIR Classic» дўконимиз Тошкент шаҳридаги «Бек Барака» савдо бозорида жойлашган. Бу эркаклар кийимларининг ўз брендига эга дўкондир. Биз тақдим этаётган кийимлар турлари хилма-хил. Сиз таклиф этилаётган костюм-шимлар, пиджаклар ва пальтолар кенг ассортименти билан танишар экансиз, мамнуният билан ўз гардеробингизни янгилаб оласиз.

Бизнинг дўконимиз Сизга сўнгги замонавий либослар анъаналарига мос келадиган энг сара маҳсулотларни таклиф этиш учун барча имкониятларини ишга солмоқда. Бизнинг моделларимиз ёрқин фактураси ва бежирим ижроси билан ажралиб туради. Сифатли тикилиши ва дизайнни деталлаштиришга алоҳида эътибор туфайли костюмлар узоқ йилларга ўз бенуқсонлигини сақлаб қолади. Кийимларимиз бичимини «замонавий» ва «бетараф» классика сифатида тавсифлашимиз мумкин, уларни ўзига хос ва юқори сифатли кийимларни қадрловчилар муносиб баҳолашларига шубҳа йўқ. 

Нафақат катталар, балки кичкинтойлар учун ҳам тақдим этилган «IMIR Classic» костюмлар тўплами сизни қувонтириши табиий. Дизайнерлар ҳар бир жажжи мижознинг дидига хуш келадиган кийимларни тайёрлашга ҳаракат қилишган ва улар тантаналарда энг жозибадор бўлишларига ишончимиз комил.

Биз доимий равишда хизмат кўрсатиш жараёнини такомиллаштириб, энг нозик таб мижозлар талабларини ҳам қондиришга интиламиз.

Дўконимизда бир  марта бўлган мижозларимизнинг ҳам фикрлари биз учун муҳим, чунки бу орқали биз ривожланамиз ва бозорда етакчи ўринларга эришамиз.

Мулоқот учун телефон: (99898) 2101010, (99890) 3311010
Ҳурмат билан, «IMIR Classic»

Kurs valyuta
1 = UZS 1 = UZS 1 = UZS

ЯНГИ КОЛЛЕКЦИЯ