Сайтимизга хуш келибсиз!

Устки эркаклар кийимларининг етакчи ишлаб чиқарувчиси «Текстиль Либос» масъулияти чекланган жамияти Сизни самимий қутлайди. «IMIR Classic» савдо белгиси остидаги маҳсулотларимиз юқори сифати ва ноёб бичими билан машҳур. 

Компаниянинг тарихи 1998 йилда «IMIR Classic» савдо белгиси билан бошланган, кейинчалик - 2008 йилда биз яна иккита - «TISSURA Exclusive» ва «ROGERKENT Collection» савдо белгиларига патент олдик.

Бизнинг йўналишимиз – эркаклар классик кийимларини ишлаб чиқаришдир. IMIR эркаклар костюмлари классик услуб принциплари бўйича яратилган. Улар эркакларга келишган қадди-қомат, хушбичим кўриниш беришга мўлжалланган.   IMIR компанияси маҳсулотларининг сифати цехларимизда ўрнатилган дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчилар (Durkopp Adler, Strobel, Malkan, A.S.S, Pfaff ва Juki)нинг энг замонавий тикув ва пресслаш ускуналаридан фойдаланиш эвазига эришилмоқда.

Бугунги кунда «Текстиль Либос» - бу жадал ривожланаётган ишлаб чиқариш-савдо корхонаси бўлиб, Марказий Осиёдаги эркаклар кийимларини ишлаб чиқарувчи етакчилардан биридир.

Компанияда либослар яратиш соҳасида 20 йиллик тажрибага эга бўлган мутахассис ва модельерлар ишламоқда, улар – компаниянинг асосий бойлиги ва ушбу малакали кадрлар туфайли маҳсулотларимизнинг сифати ва стили ҳар доим юксак даражада. 

«IMIR Classic» ўз харидорлари талабларини қондиришда устувор йўналиш сифатида нархлар ва сифатнинг мутаносиблигини таъминлаган ҳолда замонавий классик услубдаги моделларнинг кенг қамровини яратади. Биз ўз мижозларимиз ишончини қадрлаймиз, ҳар доим бозорнинг янги анъаналари учун очиқмиз ва замон билан ҳамқадам бўлишга интиламиз.

ЯНГИ КОЛЛЕКЦИЯ